Моуриньо: «Туркияда бўлишим лигага қизиқишни кучайтирмоқда»
Португалиялик афсонавий мураббийлардан бири Жозе Моуриньо ҳозирда Туркиянинг «Фенербахче» клубида ишламоқда. У жамоани ортда қолган ёз бошида қабул қилиб олганди. Унинг айтишича, унинг Туркияда эканлиги лига томошабоплигини оширмоқда.
«Менинг Туркияда бўлишим лигага бўлган қизиқишни кучайтирмоқда. Мен ҳамма жойда эътиборда бўлман», - дея 61 ёшли мутахассис сўзларини келтиради «Sabah».
Моуринёнинг «Фенербахче» билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Жамоа ҳозирда Туркия чемпионатида 4 ўйинда 10 очко тўплаб, пешқадам бўлиб турибди.
Lotin:
- Mourinyo, Turkiya, liga, qiziqish, kuchaytirmoqda
Krill:
- Моуриньо, Турция, лига, интерес, усиливает
O'zbek:
- Моуриньо, Туркия, лига, қизиқиш, кучайтирмоқда